Лионель Месси олтинчи “Олтин бутса”ни қўлга киритди

Каталониянинг “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги олтинчи “Олтин бутса”ни қўлга киритди.

Месси ўтган мавсумда у 36та гол билан Европанинг энг яхши тўпурари бўлган эди. У “Олтин бутса”лари сони бўйича пешқадамлик қилмоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналду 4 марта бу совринни қўлга киритган.

Аргентиналик футболчи 2009/2010, 2011/2012, 2012/2013, 2016/2017 ва 2017/2018 мавсумларида ҳам “Олтин бутса” соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас