Бош вазирнинг танқидига учраган "Севги изтироби" сериали такроран эфирдан олинди

"Zo'r TV" телеканали орқали аввал бир марта эфирдан олиб улгурилган "Севги изтироби" сериали намойиш қилинаётганидан хабарингиз бор.

У аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг танқидларидан кейин эфирдан олинган эди.

Мазкур сериалнинг "Zo'r TV" телеканалидаги сўнгги намойиши 29 июль куни бўлиб ўтди. 30 июль куни эса сериалнинг навбатдаги қисми эфирга чиқарилмади.

Маълум бўлишича, "Севги изтироби" такроран эфирдан олиб ташланган. Айтиш керакки, мазкур сериал ишқий мазмундаги ва менталитетга мос бўлмаган саҳналари туфайли жамоатчилик танқидига учраган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас