Ўзбекистон ҳақидаги ток-шоу индонезиялик 1 миллион киши эътиборига тақдим қилинди

1 июль куни Ўзбекистон ҳақидаги ток-шоу Radio Teman FM 95.3 каналида тўгридан-тўғри эфирга узатилди. Радиоефир вақти бир соатни ташкил этди.

Радиокўрсатув бир вақтда Индонезиянинг 7 та радиоканалларида ҳам эфирга узатилди. Жумладан, Radio Tegar Beriman, Radio Swara Perintis Kota Sukabumi, Radio LPPL Wibawamukti Kab Bekasi, Radio Sukses Baturaja Sumsel, Radio IPPL 107.3 FM Cianjur Jabar, Radio Radika Majalengka Jabar, Radio Pro 93.1 Suara Purwakarta. Фаол эшитувчилар сони 1 миллионга яқин кишини ташкил етади.

Ток-шоу мобайнида асосий эътибор Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига, жумладан, “зиёрат туризм” йўналишида яратилган имкониятлар, Тошкент ва Жакарта ўртасида йўлга қўйилган тўгридан-тўғри авиақатнов ҳамда индонезиялик саёҳатчиларга таклиф этилаётган туристик пакетларга қаратилди.

http://effect.uz/uploads/news/yangi_papka/photo_2019_07_01_18_22_40.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас