Ўзбекистонда янги қўмита ташкил этилади

Президент ўз нутқида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига тўхталди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида янги қўмита – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузишни таклиф этди.

Мирзиёев ўз нутқида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берди.

“Бир нарсани тан олиш керак: аёллар халқнинг дардини бошқалардан кўра чуқур ҳис қилади. Бу йил декабрь ойида Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда меҳнаткаш ва оқила аёлларимиз қанчалик кўп сайланса, бундан давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам фақат наф кўради”, деди давлат раҳбари.

Маълумот ўрнида, кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда  янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас