22-24 ноябрь кунлари Россиянинг Ярославл шаҳрида шорт-трек бўйича «Ёш югурувчи» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчи Алимардон Маҳмудов 2 йўналишда иштирок этди ва 2 та олтин медалга эга чиқди.

Маҳмудов дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдирди. Шундан сўнг у 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алимардон Маҳмудов Москва вилоятида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича болалар ўртасидаги халқаро турнирда учта олтин медалга сазовор бўлган эди.