10 ойда 613та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 9та хорижий давлатдан қиймати 12 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 613та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526тага ёки қарийб 7 баравардан ошган. 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 551та

Туркия – 24та

Литва – 13та

Германия – 9та

АҚШ – 7та

Корея – 5та

Испания – 2та

Россия – 1та

Гонгконг – 1та

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан 55 та электромобиль импорт қилган.