Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамда меҳмонларнинг мазмунли дам олишлари учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда жойлашган “Амфитеатр” биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва “Амфитеатр” биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач 150 та иш ўрни яратилади.