Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби маълум қилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Владимир Путинга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, – дейилади Шерзод Асадов хабарида.

Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида 25 ноябрь куни тутунланиш юз берганди. Ҳалокат юз берган вақтда конда 285 киши бўлган, уларнинг аксарияти ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. “Спутник” маълумотларига кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етган, шулардан 6 нафари қутқарувчилар.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Вилоятда 3 кунлик мотам эълон қилинган. Россия бош прокурори Дмитрий Демешиннинг дастлабки маълумотларга кўра, метан портлаши бу ҳодисага сабаб бўлган.