“Аэрофлот” авиакомпаниясининг А-320 русумли ҳаво кемаси Санкт-Петербург-Наманган йўналишида парвозни амалга ошираётган вақтида йўловчилардан бирида муддатидан олдин тўлғоқ жараёнлари бошланди, дея хабар бермоқда Наманган Халқаро Аэропорти матбуот хизмати.

Ҳаво кемаси кузатувчиларининг айтишича туғриқ жараёнлари йўловчи (тиббиёт ходими) М.К. бошчилигида амалга оширилган. Унга йўловчилардан Г.М. ҳамда ҳаво кемаси кузатувчилари Дарина Протасова ва Варвара Бороковалар ёрдам беришган ва ўғил фарзанд дунёга келган.

Шу сабабли ҳаво кемаси Нижний Новгород шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширди ҳамда она ва бола тиббиёт ходимлари назоратига топширилди. Шундан сўнг ҳаво кемаси Наманган йўналиши бўйича ўз парвозини амалга оширди.