Олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков айни кунларда Озарбойжон мамлакатида бўлиб турибди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Озодбек Назарбеков Озарбайжон миллий консерваторияси ректори Сиявуш Карими билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ўзбек миллий мақоми ва Озарбайжон муғом санъатини чуқурроқ ўрганиш борасида икки томонлама маданий ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш, соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ўртасида онлайн семинарлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилди.

Икки томонлама муҳим таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилган мазкур учрашув якунида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти (Ўзбекистон) ҳамда Озарбайжон миллий консерваторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.