“Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси 5 туридаги “Заря”га қарши баҳсдан сўнг фикр билдирди.

“Рома” бу ўйинда ғалаба қозониш ва Конференциялар лигасида ўйнашда давом этиш учун масъулиятни ҳис қилди. “Заря” юқори савиядаги жамоа эмас.

“Рома” 6-7 гол уриши мумкин эди. Бир қанча футболчиларимиз бугун ажойиб индивидуал маҳоратини намойиш этишди.

Плей-оффга чиққанимиздан хурсандмиз. Менинг жамоам нафақат яхши футболчилардан, балки яхши одамлардан ҳам иборат. Биз тактика ва стратегия ҳақида баҳслашишимиз мумкин, бироқ мен улардан ҳеч қачон ҳафа бўлмайман. Бизда ҳар доим бир жамоа бўлиб ўйнаймиз, – деди Моуриньо.