Хитойнинг Chery автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистон бозорига 2022 йилнинг биринчи ярмида киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари “Spot”га маълум қилган.

Про серияли автомобиллар (Tiggo 8 Pro, Tiggo 7 Pro, Tiggo 4 Pro и Tiggo 2 Pro) биринчи бўлиб сотувга чиқиши кутилмоқда. Бироқ компания Ўзбекистонга айнан қандай моделларни етказиб бермоқчилиги ҳозирча аниқланмаган.

“Тошкентда илк автосалонлар пайдо бўлади. Кейинчалик компания географиясини кенгайтириб, Chery автомобилларини мамлакатнинг яна еттита шаҳрида тақдим этиш ниятида” – дейилади хабарда.

Chery Automobile Co компанияси 1997 йилда Хитойда ташкил этилган. Компания 80дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилади, Хитойдан ташқарида 10та завод, 1500дан ортиқ чет эл дилерлик марказлари ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Сўнгги 18 йил ичида Chery енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Сентябрь ойи охирида компания қўшни Қозоғистон бозорига чиқиш учун учинчи уринишини амалга оширди. Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro каби автомобиль моделларини ва янги Pro сериясининг бошқа моделларини етказиб бериш режалаштирилган.

Бренд 2006 йилдан бери мавжуд бўлган Россияда Tiggo 8 Pro ёзда энг машҳур Хитой автомобилига айланди.