“ПСЖ” клубининг президенти Нассер Аль-Хелаифининг акаси Халифа бин Хамад Аль Тани Twitterдаги ўз саҳифасида “Келишувга эришилди.Тез орада эълон қилинади. Хўш келибсан, Зизу”- деб ёзиб қолдирган. Шуниндек, яна бир твитида Зиданнинг расми ҳамда “Хайрли оқшом” деб ёзган эди.


Халифа бин Хамад аввалроқ, Мессининг трансферини ҳам биринчи бўлиб ўз саҳифасида эълон қилган эди.

“ПСЖ” раҳбарияти “Ман Сити” билан яхши натижа қайд этилмаса, жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши ҳақида айтиб ўтган эди.

Агар Зидан ростдан ҳам Парижга келадиган бўлса, катта эҳтимол Почетино “МЮ”га боради.