Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи Имомқулов Абдукарим исмли фуқаро ўз қизининг йўқолиб қолганлиги ва ҳалигача уйига қайтиб келмаганлиги муносабати билан Effect.uz Ахборот агентлигига ҳолатни ёритишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Имомқуловнинг таҳририят ходимларига маълум қилишича, қизи 2000 йил 8 майда туғилган бўлиб, исми Камола. Бўйи 165 сантиметрлар атрофида. Камола 2021 йилнинг 12 октябридан буён  уйига қайтиб келмаган. Ўша куни отаси ва қизи шифохонага кетаётган бўлган.

Йўлда Бектемир туманидаги “Деҳқон бозори”га киришган. Камола гавжум одамлар орасида ғойиб бўлган. Отаси уни бир соатча қидириб тополмаганидан сўнг,  2021 йил 13 октябрь куни Бектемир туман ИИБга, орадан бир ҳафталар ўтиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига (оғзаки), 8 ноябрь куни Республика халқ қабулхонасига, 19 ноябрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳолат бўйича мурожаат қилган. Йўқолган қизнинг отасининг айтишича, бу ҳолат биринчиси эмас, сал олдин яъни 2021 йилнинг апрель ойларида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилган.

Афсуски, эндигина 21 ёшни қаршилаган қиз ҳали топилмаган. Агар расмдаги қизни кўрсангиз қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишларингизни сўраб қоламиз:

+99894 946 28 39;

+99899 409 53 20;

Ўйлаймизки, бедарак йўқолган қиз тез орада соғ-омон топилади ва уйига қайтади!