АҚШ президенти Жо Байден стратегик захирадан 50 миллион баррель нефть сотиш ҳақида буйруқ берди, бу ёнилғи нархининг кўтарилишини олдини олиш учун.

Оқ уй баёнотида айтилишича, “сотиш Хитой, Ҳиндистон, Япония, Корея ва Буюк Британия каби энергия истеъмол қилувчи бошқа етакчи давлатлар билан параллель равишда амалга оширилади”.

Айни пайтда сешанба кунги савдоларда нефть нархининг бир баррель учун 81 долларгача кўтарилиши бозорнинг совиши ҳақидаги умидлар ҳали рўёбга чиқмаганидан далолат беради. Охирги ҳафталарда нефть нархи кўтарилишда давом этмоқда ва октабр ойи охирида АҚШда у сўнгги етти йилдаги энг юқори даражага етди (баррелига 86 доллардан ортиқ).

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Байден захирасининг бир қисмини сотиш ҳақидаги қарори бозорга қисқа муддатли таъсир кўрсатиши мумкин, чунки нефть нархи бир неча турли омиллар таъсирида кўтарилишда давом этмоқда.

Улар орасида Covid-19 пандемиясидан кейин иқтисодиётнинг тикланиши, анъанавий энергетика инфратузилмасига инвестицияларнинг этишмаслиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг секин ривожланиши киради.