“Капиталбанк” АТБ 215,3 миллиард сўмлик 65.973.307 дона ўз акцияларининг қўшимча чиқарилишини муваффақиятли жойлаштирди, харидор Алишер Усмоновга қарашли “ЮеСем Холдинг” МЧЖ шўба корхонаси бўлган “Телекоминвест” МЧЖ бўлди.

Айни пайтда “Капиталбанк” АТБ Ўзбекистон Республикасидаги йирик хусусий тижорат банкларидан бири бўлиб, кўплаб истеъмолчиларнинг севимли банкига айланган. “Йил бренди” ва “Энг ижтимоий жиҳатдан Ориентед Банк” мукофотлари билан тақдирланган.

Маълумот учун, Жорий йил ноябрь ойи бошида тижорат банкининг 34,1 фоиз улушини президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов сотиб олганди ва шу билан Турсунов эгалик қиладиган акциялар улуши 50 фоизга етганди.