Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида мазкур туманда бўлди. Вилоят раҳбарига туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими туманнинг “Қорасув” дарёси узра фойдаланишга топширилган тўғонни, шунингдек, дарё бўйида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Бугунги кунда “Қорусув” дарёси бўйидаги 2 гектар ер майдонида “Соҳил бўйи яшил маконга айланади” акцияси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Зойир Мирзаев ушбу лойиҳа режаси билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ҳудудни ўрганиш давомида йўловчилар ва велосипед учун махсус йўлакларни ташкил этиш ҳамда қурилиш ишлари сифатини таъминлаш юзасидан туман ҳокими ҳамда масъулларга тегишли топшиқлар берилди.