Жорий йилнинг 11 ноябридан 21 ноябрь кунига қадар, нинг Дакка шаҳрида камондан ўқ отиш спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.


Мусобақада Осиёнинг 16 давлатидан сараланган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашишди.


Чемпионатнинг илк кунида ўзбекистонлик спортчи Содиқов Амирхон халқаро тоифадаги спорт устаси меъёрини бажариб, 656 балл тўплади.

Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилари Олимпия турлари, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашув ҳамда микс турлари бўйича яхши натижаларга эришишди.

Якунда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 16 та давлат орасида 4-ўринни қўлга киритди.