1 декабрдан 3 декабргача “Ўзбекистон-Автодорожний” ва “Қизил-Қия-Автодорожний” назорат-ўтказиш пунктларида транспорт ҳаракати  чекланади. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳаракат чекланишинига йўл қопламасини янгилаш ва асфальт ётқизиш бўйича олиб борилаётган ишлар сабаб сифатида келтирилган.

Ушбу даврда ўзбек-қирғиз чегарасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш “Достук-Автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.