Ўзбекистонда Silk Avia янги авиакомпанияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Сентябрь ойида рўйхатдан ўтган шўъба авиаташувчиси Silk Avia номини олди. У Ўзбекистон ичидаги парвозларга ихтисослашган бўлади. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Режаларда 40тагача йўналишни ривожлантириш ва йўловчилар сиғими 70 кишигача бўлган ҳудудий самолётлар харид қилиш кўзда тутилган. Тарифлар темир йўл билан таққосланадиган бўлади”, – деди Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Uzbekistan Airports ваъда қилинганидек, янги авиакомпания самолётларининг илк парвозлари келаси йилнинг бошидаёқ амалга оширилади.

Аввалига Silk Avia давлатга тегишли бўлади, аммо вақт ўтиши билан улар уни шахсий қўлларга ўтказмоқчи.