Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтингини эълон қилди.

Иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳокимликлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган “Талабага мадад” лойиҳасида қайси туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани, ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилди.

Шунингдек Саъдуллаев талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга агентлик номидан миннатдорчилигини билдириб, тизимни янада такомиллаштириш устида ишлар кетаётганини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда, Агентлик директори Республика бўйича 6та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмагани сабабли ёшларнинг манфаати учун бу бўйича тегишли чоралар кўрамилишини ҳам айтиб ўтди.