Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.

Дастлаб Вазир марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, яқин келажакда ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама ўтказилиб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилди.

Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, ­ дейди АКТ вазири.

Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлади.