2018-2021 йиллар давомида Ўзбекистонда олиб борилган мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларда қўшимча янги 474,5 минг  ўқувчи ўринлари яратилди, дея хабар бермоқда ХТВ матбуот котиби.

Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1511та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди.

Юқорида тилга олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.