Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Ўзбекистонга биринчи мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унгача Smartavia фақат чартер рейсларини амалга оширган. Авиакомпания иккита йўналиш бўйича хизмат кўрсатади, улардан бири аллақачон парвозларни бошлаган.

24 ноябрь куни Санкт-Петербург – Бухоро – Санкт-Петербург йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилди. Парвозлар ҳар сешанба куни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади. Парвоз жадвали:

(маҳаллий вақт кўрсатилган)

Пулководан жўнаб кетиш – 23:25, Бухорога келиш – 6:10;

Бухородан жўнаб кетиш – 7:30, Пулковога келиш – 10:25.

Иккинчи рейс 1 декабрдан бошлаб чоршанба кунлари Санкт-Петербург ва Наманган ўртасида амалга оширилади. Парвоз жадвали:

(маҳаллий вақт кўрсатилган)

Пулководан жўнаб кетиш – 23:25, Наманганга қўниш – 6:10;

Намангандан жўнаб кетиш – 7:30, Пулковога қўниш – 10:25.