Россиялик блогерлар қирғизистонлик такси ҳайдовчисига янги автомобил совға қилишди. Бу ҳақда “Спутник” хабар бермоқда.

Гусейн Гасанов ва Арутюн Назарян эксперимент ўтказишди – улар таксини тўхтатиб, “бу зудлик билан манзилга бориш керак, лекин ҳамённи унутиб қўйишди” деб, ҳайдовчи текинга олиб кета оладими, деб сўрашди.

“Ким биринчи бўлиб рози бўлса, ўша янги машина олади”, – деди Гасанов эксперимент бошида.

Бир неча марта рад жавобидан кейин улар қирғизистонлик ҳайдовчига дуч келишди – у йигитларни текинга олиб боришга рози бўлди. Унга янги Kia Rio совға қилишди. Такси ҳайдовчиси дарҳол уйига видеоалоқа орқали қўнғироқ қилди ва уларга янгиликни айтганда кўз ёшларини тийиб тура олмади.