Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимлигида бир қатор масалалар юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йиғилишда туман ҳокими Бекзод Суюнов аҳолини табиий газ билан таъминлаш борасида ишларда масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун туман Газ таъминоти бошлиғи Шукур Ҳолматовни қаттиқ танқид қилган.

Ғузорда 14 та маҳаллаларни табиий газ тармоғига улаш ишлари суст кетмоқда. Бу эса айни совуқ кунда аҳолимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур муҳим ишга масъулиятсизлик билан ёндашувни ислоҳотга хиёнат деб баҳолайман” — дейди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

Туман ҳокими корхона раҳбари Ш.Ҳолматовни келгусидаги фаолиятида жиддий ўзгариш қилмаса, лавозимидан озод этиш юзасидан вилоят бошқармасига таклиф бериш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берган.