Бугун, 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри 22-кичик туман 8/6-уй 43-хонадонда ижарада яшовчи Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. исмли йигит ижара хонадонида вафот этган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, марҳумнинг ўлимига хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган. Марҳум Р.Р.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.