24 ноябрь куни содир бўлган энг долзарб янгиликлар тўплами билан танишинг.

Президент Шайхонтоҳур туманига ҳоким ёрдамчиларини тайинлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди ва ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда Шайхонтоҳур туманига ҳоким ёрдамчилари тайинланди.

Ўзбекистонда вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш  мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Навоийда вакцина олмаган ўқитувчиларни ёппасига ишдан бўшатмоқчи бўлган директор жазоланди

Халқ таълими вазири оғир ҳолатдаги мактабда дарс ўтди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқларда оғир ҳолатда эканлиги айтилган  Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактабни бориб ўрганди.

Давлат иқтисодиёт университети талабасини тунда кўчага ҳайдаган педагог ишдан бўшатилди

Мудофаа вазирлари ҳамда Тўра Боболов «Термиз» полигонидаги «жанг»ни кузатди

Осиё минтақасида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, қўшни давлат билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ўтказилиб келинаётган икки томонлама ўқув машғулотлари “Термиз” полигонида давом эттирилди.

“Ёпиқ хоналар қачон очилади?” –  қор ёғганда сарсон бўлган муаллимни нега эшитишмаяпти?!

«SpaceX Falcon 9 ракетаси фазога учирилди» – NASA DART миссиясини бошлади

NASA ўзининг янги DART номли (Double Asteroid Redirection Test ) миссиясини бошлади. DART миссиянинг асосий мақсади – ер сайёрасига келажакда хавф туғдириши мумкин бўлган астероидларга қарши курашиш.

Мактабга печка олиб келган ўқувчи ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

хабарларда келтирилган фототасвирда Улуғнор туманидаги 21-мактаб кириш қисми тасвирланган.

Контейнер ичидан топилган эркаклар нимадан ўлганлиги маълум бўлди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида контейнер ичидан 2 нафар фуқаронинг жасади топилди.

Меҳнат мигрантлари учун муҳим хабар! Москвада патент нархи ошади

Москвада 2022 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи ошади: ойига 5341 рублдан 5900 рублгача кўтарилади.

Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони илк бор Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Б.Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келди.

Норвегиялик икки журналист Холвор Эккеланд ҳамда Локман Горбани Қатар мамлакатини тар этаётган пайтида, ҳибсга олинган.

Бахтиёр Ихтиёров ўлимига нима сабаб бўлган эди?

Актёрнинг яқинлари хабар беришларича, марҳум қандли диабет касаллигига чалинган.