Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайт Ўзбекистонда 152та олий таълим муассасаси мавжуд.

Шундан – Университетлар 27та, Институтлар 45та, Академиялар 3та, Консерватория 1та, мазкур даргоҳлар филиаллари сони 29тани ташкил қилса, Хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳам 29та. Шунингдек, Нодавлат (хусусий) ОТМлар сони 18тани ташкил қилади.

Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 53 та;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 5 та;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 11 та;

Маданият вазирлиги – 9 та;

Бадиий академия – 1 та;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 7 та;

Адлия вазирлиги – 2 та;

Транспорт вазирлиги – 1 та;

Навоий кон-металлургия комбинати – 2 та;

Ташқи ишлар вазирлиги – 1 та;

Дин ишлари бўйича қўмита – 1 та;

Қурилиш вазирлиги – 2 та;

Туризм ва спорт вазирлиги – 4 та;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – 3 та;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 1та;

Давлат солиқ қўмитаси – 1 та;

Президент таълим муассасалари агентлиги – 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.