Ўзбекистонда “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Маълум бўлишича, қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан исқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.

– Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

– Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

– 100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.

– Кредитлар деҳқон ва фермерларга:

– 100 млн сўмгача 14% ставкада;

– кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.

– Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.