Effect.uz 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Метрода жетонлар қабул қилиниши тўхтатилади

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб метрополитенда жетонлар қабул қилиниши тўхтатилади.

Ўзбекистонда шартномалар тузиш тартиби соддалаштирилади

2021 йил 1 декабрдан бошлаб тижорат банклари томонидан етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун учинчи шахслар ҳисобидан тўловларни қабул қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинади.

Бундан ташқари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) шартномаларида олдиндан тўловни мажбурий белгилаш талаби бекор қилинди.

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларда ҳам аванс тўлови бекор қилинади.

Ўзбекистон суд мажлислари жонли эфирда намойиш этади

2021 йил 1 декабрдан бошлаб суд мажлислари телеканаллар ва интернет орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўзбекистонда коммунал хизматлар учун тўловнинг янги тизими пайдо бўлади

Ўзбекистонда “бир мижоз” тамойили жорий этилади. Шу муносабат билан, коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр энергияси, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқиндилар) жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари билан боғланади.

Ўзбекистонда божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Тадбиркорлар ихтиёрий равишда Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарлар учун божхона тўловларини тўлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилади.

Таъкидланганидек, мазкур тартибнинг жорий этилиши корхоналарга ўзларига олиб кирилаётган товарлар бўйича божхона тўловлари миқдорини олдиндан аниқлаш, бу орқали божхона расмийлаштирувига сарфланадиган вақтни қисқартириш, божхона тўловларини тўлиқ ва аниқ ундирилишини таъминлаш имконини беради.