Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу ҳақда “Спутник” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.

Иккинчи ўринни Россия банд этиб турибди. Хусусан, январь-октябрь ҳолатига Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда қарийб 2,6 бараварга ошиб, 5,9 млн тоннадан зиёдни ташкил этган.

Кейинги поғоналарни Қозоғистон (865 млн долларлик 3,73 млн тонна газ), Ўзбекистон ва Мьянма (1,2 млрд долларлик 2,5 млн тонна газ) эгаллаган.