Effect.uz Ахборот агентлигига Чирокчи туманидаги 108  сонли мактабда содир бўлган ҳолатнинг видеотасвирлари етиб келди. Унда бир гуруҳ ўқувчиларнинг совуқ бўлишига қарамасдан дарс ўтиладиган хоналарига киролмаганлиги ҳамда ўқитувчининг ҳолатдан норози бўлиб:

“Ассалому алайкум Алишер ака. Мен кечаги бошланғич синф ўқитувчиси Шайманова Дилфуза бўламан. Қаранг, ўқувчиларим. Хона қулф. Хонани қулфлатиб ташлаган Келдиёрова Наврўза. Қулфлатиб ташлаган. Ўқувчиларим эса дарc ўтолмай, ҳаммаси турибди тизилишиб. Алишер ака, назорат қиладиган борми, йўқми? Келдиёрова Наврўзанинг зўғумини тартибга соладиган инсон борми, йўқми? Юқори ташкилотларга чиқаман. Яна бир марта кўрсатаман, эшик қулф (ушлаб). Бу очиқдан-очиқ зўғум ўтказяпти. Нима бу таълим масканими ё қандайдир зўғум ўтказиш масканими? Менга ечиб берингизлар. Мана, ўқувчиларим тизилишиб ўтирибди. Ҳаммаси уйидан келган. Масофадан келяпти”, – деган овозларни эшитиш мумкин.

 

Маълум бўлишича воқеа 2021 йил 17 ноябрь куни Чирокчи тумани ХТМФМТ ва ТЭБга қарашли 108  сонли мактабда юз берган.  Видеодаги болалар эса ушбу таълим муассасасининг 3 “д” синфида таълим оладиган  ўкувчилар эканлиги айтилмоқда.

Шахсини ошкор қилишни истамаган манбанинг Effect.uz Ахборот агентлигига маълум қилишича, ўша куни синф хонаси ушбу мактаб директори вазифасини бажариб келувчи Келдиёрова Наврўза  буйруғи билан  мактабнинг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўлими рахбари Улуғбек Эшев томонидан бошка қулф билан беркитилган.

Синфхона йуклигидан 24 нафар ўкувчи ташқарида қор ёғиб турган бир пайтда синф хонасидаги дарс машғулотларига киролмаган.  Синф рахбари Дилфуза Шайманова туман ХТБ мутатасаддиларининг олдига ўзи бориб вазиятни тушунтирган.

Чироқчи туманидаги 108 сонли мактаб ўқувчилари

Бироқ айтарли ҳеч нарса ўзгармаган ҳамда болаларнинг совуқда қолишига сабаб бўлганларга чора кўрилмаган. Бу масалада бир неча бор Чироқчи тумани ХТБ мудири ўринбосари Шамсиддин Батаровга телефон орқали мурожаат қилинса ҳамки у,  “Сизларникидан ҳам оғир муаммолар бор” дея гўшакни қўйиб қуйган.

Бундан ташқари 3″д” синф ўқувчилари рус тили хонасига кўчирилган. Лекин рус тили ўқитувчилари дарсларни бўлиб ўқув жараёнларига ҳалал бераётганлиги айтилмокда. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутиб қоламиз!