“Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (710-сон, 24.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди.

Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

Филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади. Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади.

Қабул парамертлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.