Айни пайтда Президент раислигидаги йиғилиш давом этмоқда. Кўриб чиқиоган масалалар давомида томорқа хўжалигини ривожлантириш ҳақида сўз борди. Шунингдек, давлат раҳбари бу борадаги вазифаларни белгилаб берди.

– 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йил 100 миллион доллар ажратилиши таъкидланди;

– томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар берилади;

– томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларни жиҳозлашга 30 фоизгача субсидия берилади.

– сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларини қисман қоплашга келгуси йилда 50 миллиард сўм ажратилади.

Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100та парранда, 20та қуён, 5-6та қўй ва эчки, 5та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак”, – дейди Президент.