Зарнигор Эргашева тайёрлади

NASA ўзининг янги DART номли (Double Asteroid Redirection Test ) миссиясини бошлади. DART миссиянинг асосий мақсади – ер сайёрасига келажакда хавф туғдириши мумкин бўлган астероидларга қарши курашиш. 

23 ноябрь куни NASA космик кема ерни астероиддан қутқариш учун мўлжалланган янги миссияни бошлади. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, сешанба куни Тинч океани вақти билан 1:21 Калифорниядаги Ванденберг космик кучлари базасидан учирилган SpaceX Falcon 9 ракетаси фазога учирилди.

Ракетанинг пастки қисмига музлатгич ўлчамидаги космик кема уланган ва 6,7 миллион миля масофани босиб ўтиб, футбол стадионига тенг келадиган астероидга соатига 15 минг  миля тезликда бориб урилади.

Агар ҳаммаси олимларнинг режаси бўйича кетса, зарба астероидни маълум дақиқаларгача секинлаштиради ва космос кенглигида унинг траекториясини сезиларли даражада ўзгартиради.

Қайд эташ керак, NASA томонидан нишонга олинган Диморфос астероиди ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Аммо у NASA'нинг сайёра мудофаасини мувофиқлаштириш идораси деб номланувчи элита жамоаси аъзолари томонидан DART миссияси учун нишон сифатида танланган, унинг вазифаси коинотни тадқиқ қилиш эмас, балки ерни ҳимоя қилишдан иборат.

Ушбу миссия тўғрисида NASA илмий миссияси директори ўринбосари Томас Зурбухен маълумот берди.

Бу сайёраларни ҳимоя қилишнинг биринчи синови. Биз ўрганмоқчи бўлган нарса – пайдо бўлиши мумкин бўлган таҳдид билан қандай курашишдир”, – дейди Зурбухен.

Космосда ерга тушиши мумкин бўлган оловли тошлар кўп, лекин булар ерга ҳеч қандай талофат етказа олмайди.

NASA уларни кузатиш учун қўлидан келганини қилмоқда, бироқ у хавфли бўлиши мумкин бўлган астероидларнинг атиги 40 фоизини олдиндан тахмин қилиши мумкин.

У ўз каталогига кўпроқ космик тошларни қўшиш устида ишламоқда, шу билан бирга уларнинг ҳеч бири ерга етиб бормаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳаракат қилмоқда.

NASA маълумотларига кўра, торнадо ёки зилзилалар каби бошқа табиий офатлардан фарқли ўлароқ, одамлар астероидларга қарши курашишлари мумкин.

Интервьюда NASA маъмури Билль Нелсон астероиднинг зарбаси жуда катта оқибатларга олиб келиши ва ҳатто одамларнинг ер юзида яшаш қобилиятини хавф остига қўйиши мумкинлигини айтди.

Биз биламизки, кенглиги 6 миля бўлган астероид бугунги Юcатан ярим оролига тушиб ер юзидаги ҳаётнинг кўп қисмини, шу жумладан динозаврларни ҳам йўқ қилди”,- деди у.

NASA’нинг қайта йўналтириш миссияси астероидга етиб борган космик кема ерга етиб келганидан кейин амалга оширилади.

Тахминан икки йил давомида Бенну астероидини ўргангандан сўнг, космик кема робот қўли билан унинг юзасидан намуна олди ва энди ерга қайтиб келмоқда.

Бу NASA биринчи марта астероиддан коинот қандай пайдо бўлганига ойдинлик кирита оладиган намуна бўлиши мумкин.