Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида контейнер ичидан икки нафар ёлланма ишчининг жасади топилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг тегишли қарорида маълум қилинган.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Пастдарғом тумани “Балхиён” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг  кириш дарвозаси олдига ўрнатилган “металл контейнер” ичида 2 нафар ёлланма ишчиларни номаълум этиологик заҳарланиш билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ҳамда бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худайбердиев қарор чиқарган.

Қарорга кўра, Пастдарғом туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш учун комиссияси тузилади.

Комиссия томонидан қуйидагиларга эътибор қаратилади:

  • бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича ўзгаришларни қайд этиш; табиий газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозларнинг тури, русуми, маркаси, уларнинг жойлашув ўрни ва техник ҳолатини аниқлаш;
  • Дудбўрон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига, белгиланган норма ва қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш;
  • бахтсиз ҳодиса содир бўлишига олиб келган аниқ норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этмаслик ҳолатини аниқлаш;
  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари А.Илмуратов зиммасига юклатилган.