Лионель Месси ҳозирги жамоадоши Серхио Рамос билан ораларидаги ҳолат ҳақида муносабат билдирди: “Аввал бошида бироз ғалати туюлди. Шунча йиллик рақобатдан кейин бошқа бўлиши ҳам мумкин эмасди. Рамос билан ўйин пайтда бир неча маротаба даҳанаки жангларга, жанжалларга киришиб кетган пайтларимиз бўлган. У “Реал”да, мен эса “Барса”да капитан бўлган вақтларимиздаги рақобатни шунчаки унутиш мумкин эмас.


Лекин ҳаммаси майдонда қолган. Биз бир биримизни ҳамиша ҳурмат қилганмиз. Ҳозирда у билан жамоадош бўлиш жуда ҳам ажойиб иш. Аста секинлик билан Рамос жамоага мослашиб боряпти. Тезроқ киришиб кетишига умид қиламан. Рамос жамоамиз эришмоқчи бўлган ғалабаларининг пойдевори бўла оладиган футболчи.


Ҳа мен уни аввалдан билардим. Лекин илгари биз у билан кўп ҳам мулоқотда бўлмаганмиз. Рамос қандай футболчи эканлигини билар эдим. ПСЖга келганимиздан кейин эса унинг ажойиб инсон эканига ҳам гувоҳ бўляпман.” – деб айтди аргентиналик супер юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар 10 йилдан кўпроқ вақт давомида азалий рақиблар ҳисобланадиган “Реал” ва “Барса” жамоаларида тўп суришган.