Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги номенклатурасига киритилган Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига ишга қабул қилиш бўйича ўтказилган танлов натижасига кўра Бобоқулова Хосият Пардаевна – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Бобоқулова Хосият тайинловга қадар Қизириқ тумани мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учунг, Бобоқулова Хосият 1968 йилнинг 1 майда Ангор туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университети махсус сиртқи бўлимининг бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши мутахассислигини тамомлаган.