Таълимнинг илдизлари аччиқ, лекин меваси ширин” – Аристотель

Янги тайинланган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига очиқ хат ёзди. Вазир томонидан йўлланган очиқ хатда чекка ҳудудлардаги мактабларнинг аҳволи, ота-оналарнинг фарзандларига “ўқи ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан” дея нотўғри айтиладиган фикрлари, ўқитувчи зиммасидаги масъулият, президент томонидан берилган ишончни оқлаш кераклиги ҳақида ёзган.

Ҳурматли ўқитувчилар, азиз ота-оналар!

Халқ таълими вазири лавозимига киришганимга кўп фурсат ўтмади. Давлатимиз раҳбари томонидан юртимиз келажагини белгилаб берувчи ўта масъулиятли соҳани менга топширилиши, сўзсиз жуда катта жавобгарликни юклади.

Таъкидлаш жоизки, фаолиятимнинг илк куниданоқ тизимда бугунгача амалга оширилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан озми-кўпми танишдим. Дарҳақиқат, қилинган ишлар кўплиги каби қилинадиган ишлар ҳам ундан кам эмас. Бугун ечими кечикаётган ҳар бир муаммо эртага фалокатга айланишига шак-шубҳа йўқ.

Эътиборли жиҳати, лавозимга киришганимнинг илк кунлари хизмат сафари билан Жиззахга бордим. Жойлардаги мактабларга кирдим, ҳолат билан танишдим. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг айтган бир гапи менга жуда қаттиқ таъсир қилди.

Афсуски, бугун айрим ота-оналар орасида фарзандларига:

“Ўқигин болам, ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан”, деганлари ҳам учраётган экан. Бу гап менга жуда оғир ботди. Бугун бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги вазифа мана шундай нотўғри қарашни йўқ қилиш!

Бир инсоннинг мустақил ва етук шахс сифатида камол топишида мактабнинг роли жуда катта. Айнан мактабда инсоннинг “Мен” деган тушунчаси шаклланади. Шунинг ўзи мазкур соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсоннинг олдига улкан масъулият, яъни бир шахс тақдири орқали миллат, давлат ва келажагимизнинг тақдирига жавобгарлик ётганини англатади.

Бунинг учун, аввало, педагогларнинг, ўқитувчилик касбининг мавқеини кўтаришимиз лозим. Тўғри, тан олиш керак, ўқитувчиларнинг ҳам барчаси бирдек эмас. Фидойи ўқитувчилар бор, афсуски бу касбга адашиб ёки иложсизликдан кириб қолган ўқитувчилар ҳам бор. Лекин ўқитувчилик ва фидойилик тушунчалари доимо ҳамоҳанг бўлган. Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири ўқитувчиларимиз қўлида.

Инсон борки, фарзандим, деб яшайди! Бас, шундай экан, халқ таълими соҳасига ҳеч биримизнинг бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ! Конимех, Қонликўл, Шеробод, Олот деган чекка ҳудудларимиз бор. У ердаги ота-оналар ҳамда болаларнинг келажакка ишончини уйғотиш ўз қўлимизда. Ота-она: “Ўқиб дунё олиб берармидинг, чиқ томорқада ишла” деб эмас, “Ўқи, билим ол болам, келажакда буюк инсон бўласан!”, деб яшаши лозим. Муҳандис бўламан, олим, вазир ёки шифокор бўламан, деган боланинг шаҳди синишига йўл қўймаслигимиз лозим. Олдимизда турган асосий вазифа боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам ўқишга бўлган иштиёқини ошириш!

Буюк файласуф Аристотель шундай деган: “Таълимнинг илдизлари аччиқ, лекин меваси ширин”. Бугунги аччиқ меҳнатимиз, албатта, келажакда ўзининг ширин мевасини беради. Бугун биз халқ таълими тизимидаги 7 миллион аҳоли тақдири орқали бутун халқимиз, ватанимиз келажагига таъсир ўтказамиз. Бунинг жавобгарлигини ҳар бир соҳада фаолият юритаётган инсон ҳис қилиши лозим. Ҳар биримиз таълим ривожи учун нима қила оламан, деган ўй билан яшасак, мақсадимизга эришамиз. Бугун жамоанинг олдига айнан мана шу вазифани қўйдим ва бу йўлда улар мен билан камарбаста бўлишларига ишонаман. Давлат раҳбари томонидан яратиб берилган имконият ва юксак ишончни оқлашимиз зарур!

Бугун вазирлик томонидан Халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Шу боис мен ҳар бирингиздан юқорида айтилган йўналишларда, яъни ўқитувчи нуфузи, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш, умуман халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ҳамда ушбу ҳаволадаги сўровнома орқали кутиб қоламан.

Маълумот учун, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон халқ таълими вазири ўзгарди — Шерзод Шерматов АКТ соҳаси раҳбарлигига ўтказилгани муносабати билан унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири этиб тайинланди. Таъкидлаш жоиз, Саидов мустақил Ўзбекистон тарихидаги 9-халқ таълими вазири ҳисобланади.

Прочтите письмо Бахтиёра Саидова родителям и учителям на русском языке!

Уважаемые учителя, дорогие родители!

Прошло несколько дней с тех пор, как я вступил в должность министра народного образования. То, что Глава нашего государства доверил мне очень ответственное направление, определяющее будущее нашей страны, возложило на меня большую ответственность.

С первого дня своей деятельности я более-менее успел ознакомиться с проделанной в сфере работой и планами на будущее. Необходимо отметить: действительно проделана большая работа, но и предстоит еще сделать немало. Любая проблема, отложенная сегодня, завтра может обернуться катастрофой для всей нации.

В первые дни пребывания в должности я совершил рабочий визит в Джизак, посетил школы и ознакомился с имеющейся ситуацией. Мне было очень больно, когда я услышал слова начальника областного управления народного образования Дильфузы Садриддиновой. К сожалению, оказывается, сегодня родители говорят своим детям так: «Учись, хотя бы станешь учителем». Первая задача, стоящая перед нами сегодня, – искоренить подобное заблуждение!

Роль школы в развитии самостоятельной и зрелой личности огромна. Именно в школе формируется «Я» человека. Это означает, что каждый, кто работает в этой сфере, несет огромную ответственность за судьбу нашего народа, государства и его будущего через судьбу каждого ученика.
Для этого мы должны сначала поднять статус учителя и его профессии. Правда, надо признать, что не все учителя одинаковые. Есть преданные своему делу учителя, но, к сожалению, есть и учителя, которые в прямом смысле заблудились в этой профессии. Но понятия «учитель» и «преданность» всегда идут вместе. Учитель должен внутренне чувствовать ответственность за судьбу нашего будущего поколения.

Люди живут ради своих детей! Поэтому никто из нас не имеет права оставаться равнодушным к сфере народного образования. У нас есть отдаленные районы, такие как Канимех, Канлыкуль, Шерабад, Алат. Наша обязанность – во всех уголках страны вдохновить родителей и детей, дать им уверенность в завтрашнем дне. Родители должны жить, говоря: «Учись, учись, дитя мое, ты будешь великим человеком!». Мы не должны позволять ребенку, который желает стать инженером, ученым или врачом, сломаться и потерять мечту. Перед нами стоит главная задача – поощрять и приумножать стремление в получении новых знаний как у ребенка, так и у родителя!

Великий философ Аристотель сказал: «Корни знания горьки, но плод сладок». Наш сегодняшний горький труд обязательно принесет свои сладкие плоды в будущем. Сегодня мы влияем на будущее нашего народа через судьбу 7 миллионов человек в системе народного образования. Ответственность за это должен чувствовать каждый, работающий в нашей сфере. Если каждый из нас будет жить с мыслью о том, что мы можем сделать для развития образования, мы достигнем своей цели. Это именно та задача, которую я сегодня поставил перед своей командой, и я надеюсь, что они будут со мной на протяжении всего пути. Мы должны оправдать высокое доверие нашего государства!

Сегодня Министерством разрабатывается национальная программа для развития народного образования на ближайший пяти летний период. В связи с этим я хотел бы услышать ваши предложения и пожелания по поднятию престижа учителя и интереса учеников к получению образования, а также развитию народного образования в целом через данную платформу.