Бугун Ўзбекистон Cоcа-Cоlа кубоги, 1/2 финалида Тошкент вилоятининг АГМК ва Қашқадарёнинг «Насаф» клуби тўқнаш келди (0:2).

Ўйиннинг асосий қисмида ҳисоб очилмади. Навбат қўйимча бўлимларга берилди. 90+4 дақиқада қаршиликларнинг 18 ёшли футболчиси Алибек Давронов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 120+2 дақиқада Андрия Калудерович ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

 

Шу тариқа, «Насаф» Ўзбекистон Cоcа-Cоlа кубоги финалига йўлланма олди. Қаршиликлар финалда бир неча дақиқадан кейин бошланадиган «Пахтакор»—«Бунёдкор» ғолиби билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, «Насаф» ОФК Кубоги финалида ҳам иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритган эди.