“Манчестер Юнайтед” меҳмонда қийин ғалабани қўлга киритди. Сўнгги дақиқаларда киритилган иккита голлар жамоага ғалаба олиб келди. Шунингдек, бугунги ғалабадан сўнг, “қизил иблислар” кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди. Янги бош мураббий қўл остида Санчо, Линделёф, Алех Телласлар анча яхши ҳаракат қилди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду эса бу мавсум Чемпионлар лигасидаги барча ўйинларда гол уриб келмоқда.


“Вильярреал” –  “Манчестер Юнайтед” 0:2

Голлар: 0:1 – 78 Роналду, 0:2 – 90 Санчо.

“Вильярреал” – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян (Раба, 79), Пино (Чуквуэзе, 73), Мойсес Гомес (Диа, 85), Капу, Парехо, Тригерос (Альберто Морено, 73), Данжума.

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Теллес, Фред, ван де Бек (Бруну Фернандеш, 66), Мактомини, Санчо (Мата, 90), Роналду (Матич, 90), Марсьяль (Рэшфорд, 66).
Огоҳлантиришлар: Пино (33), ван де Бек (41).

Киевда бўлиб ўтган “Динамо Киев” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар битта тўп фарқи билан ғалабани қўлга киритди. Учрашув олдиндан кучли қор ёғган эди. Ушбу ҳолат бевосита бугунги баҳсга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шундай бўлсада Роберт Левандовски ажойиб гол киритишга мувоффақ бўлди. Роберт тўхташни умуман билмаяпти. Чемпионлар Лигасида 9та учрашувдан бери гол уриб келмоқда.


“Динамо Киев” – “Бавария” 1:2

Голлар:
0:1 – 14 Левандовски, 0:2 – 42 Коман, 1:2 – 70 Гармаш.

“Динамо Киев” – Бущан, Кендзера (Караваев, 76), Сирота, Забарный, Миколенко, Сидорчук, Буяльский, де Пена (Гармаш, 46), Цыганков, Шапаренко, Шкурин (Витиньо, 46).

“Бавария” – Нойер, Павар, Эрнандес (Сарр, 46), Ньянзу (Тилльман, 85), Дэвис, Горетцка, Толиссо, Мюллер, Левандовски, Коман (Рока, 67), Сане (Ричардс, 88).

Огоҳлантиришлар: Шапаренко (32), Сарр (52).

“Барселона” ўз майдонида “Бенфика”ни қабул қилди. Хавфли вазиятларга бой кечган учрашувда ҳисоб очилмади. Бугунги дурангдан сўнг, иккала жамоа ҳам ўз ўринларида қолишди. Ушбу гуруҳда ҳамма нарса сўнгги турга келиб аниқ бўлади. Охирги турда “Барселона” “Бавария” меҳмони бўлади. Агар “Барселона” ҳозирги “Бавария”ни мағлубиятга учратса кейинги босқич масаласини ҳал қилади.


“Барселона” – “Бенфика” 0:0

“Барселона” – тер Стеген, Пике, Лангле (Дест, 86), Араухо (Эрик Гарсия, 86), Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес, Гави, Демир (Дембеле, 66), Депай.

“Бенфика” – Влаходимос, Жилберто, Вертонген, Отаменди, Алмейда, Гримальдо (Сеферович, 81), Жоау Мариу (Таарабт, 59), Рафа Силва (Лазаро, 70), Вайгль, Яремчук (Нуньес, 59), Эвертон (Пицци, 70).

Огоҳлантиришлар: Гримальдо (35), Жоау Мариу (49), Пике (49), Влаходимос (90), Таарабт (90)

Турнинг марказий учрашувида “Челси” ўз майдонида “Ювентус”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Тотал устунлик билан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда яна аристократларни ҳимоячилари катта саҳнага чиқишди. Ишончли ғалабадан сўнг “Челси” H гуруҳида пешқадамликни қўлга киритди. Шунингдек, расман кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

“Челси” – “Ювентус” 4:0

Голлар: 1:0 – 25 Чалоба, 2:0 – 55 Жеймс, 3:0 – 58 Хадсон-Одои, 4:0 – 90 Вернер.

“Челси” – Менди, Жеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба, Чилуэлл (Аспиликуэта, 71), Жоржиньо (Сауль, 76), Канте (Лофтус-Чик, 37), Зиеш, Пулишич (Вернер, 72), Хадсон-Одои (Маунт, 76).

“Ювентус” – Щенсный, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Маккенни, Рабьо, Локателли (Артур, 67), Бентанкур (Дибала, 59), Куадрадо (де Винтер, 81), Мората (Кин, 67), Кьеза (Кулусевски, 80).

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (23)

Ушбу турнинг голларга бой ўтган баҳсида “Аталанта” “Янг Бойз” меҳмони бўлди. Бугунги баҳсда “Янг Бойз” “Аталанта”га етарлича қаршилик кўрсата олди ва якунда бир очкони қўлга киритди. “Аталанта” эса кейинги босқич масаласини сўнгги турда “Вильярреал”га қарши баҳсда ҳал қилиб олади. Бергамода бўладиган баҳс ҳал қилувчи баҳсга айланади.


“Янг Бойз” – “Аталанта” 3:3

Голлар: 0:1 – 10 Сапата, 1:1 – 39 Сьебатшо, 1:2 – 51 Паломино, 2:2 – 80 Сьерро, 3:2 – 84 Хефти, 3:3 – 87 Муриэль.

“Янг Бойз” – Фэвр, Хефти, Бюрги, Лаупер, Гарсия, Мартинс Перейра (Канга, 89), Эбишер, Ридер (Сьерро, 67), Нгамале, Сьебатшо, Элиа (Мамбимби, 67).

“Аталанта” – Муссо, Дзаппакоста (Пеццелла, 46), Паломино, Толои, Демирал (Гимшити, 71), Мэле (Муриэль, 87), де Рон, Фройлер (Пессина, 78), Пашалич (Копмейнерс, 71), Малиновский, Сапата.

Огоҳлантиришлар: Гарсия (22), Нгамале (44), Демирал (63), Хефти (66), Сапата (90)

“Севилья” ўз майдонида Вольфсбург жамоасини қабул қилди. Учрашувда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритди. Бугунги ғалаба эвазига “Севилья” кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб турибди.

“Севилья” –  “Вольфсбург”  2:0

Голлар: 1:0 – 12 Жордан, 2:0 – 90 Рафа Мир.

“Севилья” – Буну, Монтьель, Диего Карлос (Рекик, 90), Кунде, Акунья, Ракитич (Аугустинссон, 90), Фернандо, Жордан (Дилэйни, 82), Гомес (Оливер Торрес, 80), Окампос, Мунир (Рафа Мир, 80).

“Вольфсбург” – Перван, Брукс (Гинчек, 88), Лакруа, Руссийон (Пауло Отавио, 75), Гилавоги, Арнольд, Вранкс (Лукебакио, 75), Баку (Мбабу, 75), Герхардт (Филипп, 66), Вегорст, Нмеча.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Гилавоги (52), Арнольд (82), Нмеча (90).