“Ювентус” кеча EЧЛ доирасида “Челси” клубига қарши кураш олиб борди ва йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу мағлубиятдан сўнг туринликлар бош мураббийи Массимиллиано Аллеги ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дарвозамиздан тўртта гол ўтказганимиз ҳафсаламизни пир қилди, аммо асосий вазифани ҳал қилдик – 1/8 финалга чиқиш. Тўпни йўқотиб қўйган пайтларимиз ҳам бўлди, гарчи уни ушлаб туришга ҳаракат қилган бўлсакда, тезкор ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик.

Туринда 90 дақиқада ҳимояда эҳтиёткорлик билан ўйнагандик, бугун эса атиги 45 дақиқада давомида буни уддаладик, кейин эса таслим бўлдик. Кучли ва заиф томонларимизни биламиз. Бундай мағлубиятлардан кейин ҳам кучайишда давом этамиз”, деди Аллегри.