Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors” дилеридан 369 млн сўм эвазига “Malibu-2” сотиб олди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни (№ 3-216-2021-35787UA) Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors” дилери “Drivers’ VILLAGE” МЧЖдан “Malibu-2” русумли машинасини сотиб олган.

Тузилган шартномага кўра, Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors”га ноябрь ойининг ўзида 100 фоиз тўловни, яъни 369 млн сўмни тўлаб берган.

Ўзбекистон давлат филармонияси Президентнинг 27 июндаги қарори асосида ташкил этилган филармонияга мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилган.

Қуйидагилар филармониянинг асосий вазифалари сифатида белгиланган:

  • лекториялар, концерт ва мусиқий-маърифий фаолият орқали аҳолининг мусиқа ва рақс санъатига бўлган маънавий эҳтиёжини қаноатлантириш;
  • мусиқа ва рақс санъати соҳасида ижодкорларнинг сермаҳсул фаолияти учун шароитлар яратиш;
  • Ўзбекистон ва хорижда мусиқа ва рақс санъати ютуқларини тарғиб этиш;
  • Давлат филармонияси репертуарини энг яхши миллий ва хорижий мумтоз асарлар намуналари билан тўлдириш;
  • аҳолининг барча қатламларини маданий ҳаёт соҳасига жалб этиш учун концерт тадбирлари оммабоплигини таъминлаш;
  • мусиқий ва рақс жамоалари ҳамда ижрочиларининг бадиий ва профессионал маҳоратини ошириш.