Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия халқаро савдо вазирининг ўринбосари лорд Жерри Гримстоун билан учрашди. Музокаралар чоғида Буюк Британия вакили Ўзбекистон ушбу мамлакат Умумий имтиёзлар тизими (UK Generalised Scheme of Preferences, Enhanced Framework)нинг кенгайтирилган режимига киритилгани тўғрисида гапирди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800дан ортиқ турдаги товарлар Бирлашган Қиролликка киритилаётганда импорт божи белгиланмайди.

“Дунё” АА`нинг маълум қилишича, Кенгайтирилган GSP тизими Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.