Бугун, 23 ноябрь куни Корея Республикаси полицияси делегацияси Сеул шаҳри полиция комиссари Чой Кван Хо бошчилигида делегация Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, делегация пойтахт бошқармасига ташрифини хизмат бурчларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ходимлар хотирасига ўрнатилган монументга гул қўйишдан бошлади.

Шундан сўнг Сеул полицияси делегацияси ИББ Шон-шараф музейида бўлиб, идоранинг шаклланиши ва тузилмавий бўлинмалар фаолияти билан танишдилар.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор А.А. Ташпулатов Сеул шаҳри полицияси комиссари Чой Кван Хо билан музокаралар ўтказди. Учрашув якуни бўйича Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ пойтахтлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорлик соҳаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш режалаштирилди.