Telegram асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигини олди. Бу ҳақда “Росбалт” хабар бермоқда.

Франция ҳукумати газетаси (JORF) веб-сайтида эълон қилинган фармонга кўра, Дуров 2021 йил август ойида ушбу мамлакат фуқаролигини олган.

Ушбу ҳужжатда аслида россиялик бўлган Дуров Франция фуқаролиги ҳуқуқини қўлга киритилганлигини рўйхатда унинг исми, туғилган санаси ва жойи кўрсатилганлигига гувоҳ бўлиши мумкин.

Ҳозирча мазкур хабарга Telegram асосчиси изоҳ бергани йўқ. Қайд этиш керак, Дуров Россия фуқаролигидан ташқари Кариб денгизи оролларида жойлашган Сент-Китс ва Невис штатининг паспортига ҳам эга.

Дуровнинг сўзларига кўра, Сент-Китс ва Невис фуқаролиги Европа Иттифоқи ва Буюк Британияга визасиз кириш имконини беради.

Унинг қўшимча қилишича, у ҳеч қачон Сент-Китсда бўлмаган ва бу штат паспортини Европадан чиқмасдан ҳам олиш мумкин.