Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 мартга қадар барча туманлар марказий деҳқон бозорларидаги буғдой ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини онлайн тарзда кузатиш шароити ва имконияти яратилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ерларни, жумладан, бошоқли доннинг экилиши, унинг ривожланишини учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида кузатиш ва мониторингини юритиш имконини берувчи электрон платформалар ишга туширилади.

Ҳужжатда, ички бозорни ғалла дони билан кафолатли таъминлаш учун 2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навларини хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзи ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштиришлари ҳам аҳамиятли масала.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, 2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотиш ҳуқуқи кафолатланганлигидир.