Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими Акрам Арипов номзоди депутатлик сайловида энг кўп овоз тўплади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар бермоқда.

7-Тинчлик сайлов округи (“Ўзбекистон” МФЙ ҳудуди)дан Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга 14 ноябрь, якшанба куни сайлов бўлиб ўтган.

Натижага кўра, ЎзЛиДеПдан депутатлик сайловида қатнашган Муборак тумани ҳокими Арипов Акрам Оромович 85,6 фоиз овоз тўплаган.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ сайлов округидан  депутатликка 5 та партиядан қуйидаги номзодларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашув ўтказган ва сайловолди дастурлари таништирилган:

Арипов Акрам Оромович, 1968 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.

Базаров Аҳмад Қаржовович, 1985 йилда туғилган, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси.

Жумаев Бахтиёр Рахмонович, 1966 йилда туғилган,  Ўзбекистон «Адолат» социал – демократик партияси.

Эгамбердиев Бобомурод Отамуродович, 1978 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

Хайитова Дилфуза Муқимбой қизи, 1993 йил Ўзбекистон Экологик партияси.

Эслатиб ўтамиз, Муборак тумани ҳокими ўзи ва сектор раҳбарлари бир ойлик маошини етим болаларга ҳадя қилмоқчилигини маълум қилган эди.