Бугун 23 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Маълум бўлишича, Президент Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллалари бўйлаб юриб, бу ердаги шароитлар билан танишмоқда.

Инсайд манбаларнинг хабар беришича, Президент ташрифи давомида йиғилиш ўтказиб, амалдаги туман ҳокими, собиқ Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаевни лавозимидан озод қилиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Тошкент вилоятига ҳоким бўлган Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳрига, унинг ўрнига Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасида ишлаётган Зоир Мирзаев келди. Божхона қўмитаси раиси Мурод Азимов Қашқадарёга ҳоким бўлди, унинг ўрнига эса Акмалхўжа Мавлонов раис этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.